Инглиз тилини ўрганувчилар учун луғат ёдлаши дастури ишлаб чиқилди

Тил ўрганишда луғат бойлиги асосий омил ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда «ABUTECH» МЧЖ томонидан инглиз тилини ўрганаётганлар учун қулайлаштирилган луғат ёдлаш иловаси ишлаб чиқилди. Илова турли босқичдаги инглиз тилини ўрганувчилар учун мўлжалланган қулай сўз ёдлаш усулларини таклиф этади. Талаб ва таклифлар инобатга олинган ҳолда илованинг оддий версиясидан фойдаланиш бепул қилинди.
Дастурдаги асосий хусусиятлар:
  • Инглиз тилида энг кўп ишлатиладиган 10000 луғат таржимаси билан мавжудлиги;
  • Ёдлаш давомида сўзларни зеҳнда қолдириш учун турли топшириқлар;
  • Янги луғат қўшиш имконияти;
  • Ихтиёрни фойдаланувчининг ўзига берилиши;
  • Саноқ усулида ёдлаш;
  • Ёдланган сўзларни синовлар орқали текшириш;
  • Ёдланган сўзларнинг таржимасини телефон экранида кўриб ана шу сўзни ўзини талаффуз қилиш орқали нутқни ривожлантириш;
  • Кунлик эслатмалар: луғат ёдлаш бўйича;
  • Кунлик ҳикматлар: Инглиз ва ўзбек тилида;
Ундан ташқари турли қизиқарли ёдлаш ва такрорлаш машқлари иловада мавжуд бўлиб, сиз учун керакли усул унда топилади.
Илова кимларга мўлжалланган?
  • Абитуриентлар;
  • Талабалар;
  • “IELTS”дан юқори балл олишни хоҳловчилар;
  • Мактаб ўқувчилар;
  • Инглиз тилини ўрганаётган барча ўқувчилар.
Дастур ҳақида
Илова номи: Бурро
Ишлаб чиқарувчи: «ABUTECH» МЧЖ
Гувоҳномa: ДГУ 04745
Тизим: Андроид
Дастур ҳажми: 5.8 мб
Талаб этиладиган андроид версия: 4.1 ва ундан юқори
Play market’дан юклаб олиш:
 https://play.google.com/store/apps/details?id=simplesolutions.burro